Компания автопаркига қарашли транспорт воситалари ва махсус техникалар ҳайдовчилари билан қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиниши юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя этишини қатъиян назоратга олиш, йўналишларда кунлик қатновни амалга оширишдан олдин ҳаракат хавфсизлиги бўйича белгиланган тартибда йўриқномалар ўтказиш ҳамда ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан, транспорт воситаларини эса техник кўрикдан ўтишини кучайтирилган равишда олиб бориш лозимлигини таъкидлаб ўтилди.
