Айни кунларда Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.

Унда Қизилтепа тумани ҳокими У. Файзиев бошчилигидаги туманимиз делегацияси ҳам иштирок этишмоқда. Кўргазма доирасида туманимиз делегацияси бошқа мамлакатлар вакиллари билан учрашувлари, суҳбатлари ўтказилмоқда.

Жумладан, туман ҳокими У. Файзиев Россия Федерациясининг Свердловск ва Челябинск вилоятлари вакиллари билан учрашиб, ушбу вилоятларнинг савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳалардаги имкониятлари билан танишди, ўзаро ҳамкорликларни амалга ошириш бўйича суҳбатлар ўтказди.
