



Аввал хабар берганимиздек "Zarafshаn Golden Group" компанияси Туркиянинг Dedeman бренди билан ҳамкорликни йўлга қўйиб, Тошкент шаҳрига ташриф буюрган компания раҳбарияти билан меморандум имзоланган эди.
Айни дақиқаларда Туркиянинг Истанбул шаҳрида Тошкент ва Навоий шаҳарлари ҳамда Кармана туманида жойлашган меҳмонхоналаримизни мазкур бренд остида фаолият юритиши юзасидан ҳамкорлик шартномаси имзолаш маросими ўтказилмоқда.
Юқори савияда ташкил этилган анжуманда "Zarafshаn Golden Group" компанияси таъсисчиси У.Файзиев иштирок этмоқда.
Батафсил кейинги хабарларимизда.
Компания Ахборот хизмати