





"ZARAFSHAN GOLDEN GROUP" компанияси томонидан ишчи-ходимлари учун арзонлаштирилган нархларда ярмаркалар ташкил этиш ананага айланган.
Бугун ҳам компания томонидан Янги йил ярмаркаси ташкил этилди. Ярмаркада ишчи-ходимлар гўшт маҳсулотлари, турли хил ичимлик ва ширинликлар, мой, шакар, шунингдек, кўплаб турдаги мева ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бозордагидан арзонроқ нархларда сотиб олиш имкониятига эга бўлдилар.
Компания Ахборот хизмати