





Аввал хабар берганимиздек Юртбошимиз томонидан суғориш каналларини бетонлаш, сувни тежайдиган инновацияларни жорий этиш бўйича алоҳида топшириқларига асосан “ZARAFSHAN GOLDEN GROUP” компанияси томонидан Сирдарё вилоятининг Боёвут, Сайхунобод ва Мирзаобод туманларида каналлар ва ариқларни бетонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Объектларда 100 дан ортиқ ходимлар, 40 дан ортиқ махсус транспортлар жалб қилинган бўлиб, қурилиш ишлари якуний босқичга келган.
Компания Ахборот хизмати
БИЗ ҲАЁТНИНГ ЯНГИ СИФАТИНИ ЯРАТАМИЗ!