



Компаниямизга қарашли чорвачилик комплексида наслли моллар ва майда шохли моллар асосан қурилиш ва ишлаб чиқариш объектлари ишчи ходимлари овқатланишлари ҳамда меҳмонхоналар ва ресторанларимиз учун сут-қатиқ ҳамда гўшт маҳсулотлари етказиб беришга ихтисослашган.
Бугунги кунда ушбу комплексда 60 дан ортиқ қора моллар ва 1000 га яқин қўй ва турли хил паррандалар парваришлаб келинмоқда.
Комплексда олиб борилаётган ишлар билан танишган компания таъсисчиси У. Файзиев қишги мавсумга яхши тайёргарлик кўриш, ем ва ҳашакни ғамлаб, зотдор қора молларни кўпайтириш, объектларда меҳнат қилаётган ишчи ходимларга арзонлаштирилган гўшт маҳсулотлари тарқатишни кўпайтириш ҳақида топшириқлар берди.
Компания Ахборот хизмати