




“ZARAFSHAN GOLDEN GROUP” компаниясига қарашли иссиқхоналарнинг бир қисми Корея технологиялари асосида барпо этилган бўлиб, улар замонавий совутиш ва иқлим назорати тизимлари билан жиҳозланган.
Ушбу инновацион ечимлар йил давомида барқарор ҳосил олиш имконини яратади. Ҳозирги кунда иссиқхоналарда навбатдаги помидор кўчатлари ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда.
“ZARAFSHAN GOLDEN GROUP” қишлоқ хўжалиги йўналишида ҳам замонавий технологиялар асосида самарадорликни оширишни давом этмоқда.
Компания Ахборот хизмати