✨ Кизилтепа тумани, Тошработ қўрғонида жойлашган “Болалар сайёраси” хусусий боғчаси компаниямиз томонидан тўлиқ таъмирланди. Болажонлар учун замонавий ва қулай шарт-шароитлар яратилди, шунингдек, рус ва инглиз тили курслари йўлга қўйилди.
📚 Лойиҳанинг мақсади — фарзандларимизни билимли, кенг дунёқарашли ва хорижий тилларда эркин мулоқот қила оладиган шахс қилиб тарбиялаш, шу билан бирга инновацион таълим тизимини жорий этиш.
🌍 Янги курслар болаларга эрта ёшдан тил ўрганиш имконини бериб, уларнинг дунёқарашини кенгайтириш ва келажакда рақобатбардош бўлиши учун замин яратади.
🏫 Муассаса маъмурияти таълим сифатини ошириш ва ҳар бир боланинг салоҳиятини рўёбга чиқариш йўлида ишлар давом эттирилишини маълум қилди.
Компания Ахборот хизмати