
🚚🚜Zarafshan Golden Group компаниясига қарашли автопаркимизда 100 дан ортиқ транспорт воситалари ва махсус техникалар мавжуд.
Қурилиш ва ишлаб чиқариш объектларига хом ашё етказиб бериш, тайёр маҳсулотларни эса мижозларга ўз вақтида етказиб беришда уларнинг ўрни ва роли катта.
Йил давомида самарали ва яхши ишлаган ҳайдовчиларимиз орасидан “энг яхшилар” деб, Достон Норпўлатов ва Муслиддин Қудратовларни эътироф этишни лозим топдик.
Ҳар иккала ходимимизга компания раҳбарияти номидан миннатдорчилик билдирган ҳолда келгуси фаолиятларида зафарлар, йўллари доим бехатар бўлишини тилаб қоламиз.
Компания Ахборот хизмати