








Компаниямиз томонидан қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва аҳолини сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш ишлари изчил давом этмоқда.
Шу мақсадда замонавий иссиқхона мажмуасига помидор кўчатлари ўтқазилди. Кўчатлар тажрибали агрономлар кўмагида парваришланиб, қисқа муддатда ҳосилга киради.
Корея технологиялари асосидаги иссиқхонамизга экилган помидорлар пиша бошлаган бўлиб, тайёр маҳсулотлар бозор ва савдо мажмуаларига етказиб берилади.
Тадбирда компания таъсисчиси У. Файзиев ҳам иштирок этиб, ҳосилдорликни ошириш ва сифатли маҳсулотларни аҳолига ўз вақтида етказиб бериш бўйича топшириқлар берди. Тадбир хайрли ниятлар билан дуо ва Қуръон тиловати билан бошланди.
Компания Ахборот хизмати