

Бугун “ZARAFSHAN GOLDEN GROUP” компаниясида Франциянинг ADEN компанияси вакиллари билан учрашув ташкил қилинди.
Компания таъсисчиси Улуғбек Файзиев иштирокида ўтказилган музокараларда қурилиш, қурилиш материаллари етказиб бериш, хизматлар кўрсатиш ва аутсорсинг йўналишларида ҳамкорлик қилиш бўйича ўзаро фикр алмашилди.
Суҳбатда хорижий компания вакиллари вилоятимизда қурилиш ва хизмат кўрсатиш бўйича келгуси режалари тўғрисида маълумот беришди ва бу борадаги ўз таклифларини билдиришиб, келгусида ҳамкорлик қилиш юзасидан келишиб олинди.
Компания Ахборот хизмати