





“ZARAFSHAN GOLDEN GROUP” компаниясининг ишлаб чиқариш корхоналарида ишлаб чиқариш ва модернизация ишлари режа асосида қизғин давом этаяпти.
Куни кеча компания таъсисчиси Улуғбек Файзиев Навоий шаҳрида жойлашган оҳак ишлаб чиқариш корхонасида бўлиб, заводни модернизация қилиш ва ишлаб чиқариш фаолияти билан танишди.
Ушбу завод қайта таъмирланиб, ускуна ва жиҳозлар янгиланди. Ишлаб чиқариш қуввати оширилиб, сифатли маҳсулот чиқаришга эътибор қаратилмоқда. Шу каби лойиҳалар доирасида, авваламбор ишчи-ходимларга яратилган шароитлар доимо раҳбар назоратида экан, демак иш унумдорлиги таъминланади.
Компания Ахборот хизмати