





Компанияга қарашли Навоий шаҳрида жойлашган “Тошни қайта ишлаш заводи”ни капитал реконструкция қилган ҳолда, маънан эскирган ва кўп энергия сарловчи ускуналар ўрнига Эрон давлатида ишлаб чиқарилган, замонавий ва энерготежамкор той майдалаш заводи барпо этилмоқда.
Лойиҳа қиймати 1 млн. АҚШ долларини ташкил қилувчи завод ишга тушиши натижасида ишлаб чиқариш ҳажми 3 карра ошиши билан, 30 фоизгача электр энергияси тежалиши режалаштирилмоқда.
Бугун компания таъсисчиси Улуғбек Файзиев заводда олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишларининг бориши билан танишиб, ўз таклифларини билдириб ўтди.
Компания Ахборот хизмати