ico

Telefon

Sizning ismingiz

Qachon qo'ng'iroq qilish kerak?

So'rov qoldiring, menejerimiz yaqin orada siz bilan bog'lanadi

СЕНАТОР ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

img

 

"Ёшлар — келажагимиз" жамғармаси вилоят филиали ташаббуси билан Кармана туманида “ZARAFSHAN GOLDEN GROUP” компанияси таъсисчиси, сенатор Улуғбек Файзиев ва ёшлар учрашуви ўтказилди. 

Ёшларни касбга ва тадбиркорликка бўлган қизиқишини ошириш мақсадида ташкил этилган учрашувда Навоий инновациялар университети талабалари ва карманалик ёшлар иштирок этишди.

У. Файзиев ёшлар билан суҳбатлашар экан, ўзининг талабалик даври, фаолияти давомида эришган муваффақиятлари, тадбиркорлик сирлари ва ёшларга яратилган имкониятлар ҳақида алоҳида тўхталиб, ёшларга ҳаваси келишини, улар учун яратилган шароитлар, берилган имкониятлар унинг ёшлик даврида бўлмаганини таъкидлади.

Учрашув давомида талабалар ва ёшлар ҳам сенаторга ўзларини қизиқтирган саволларни бериб, уларга жавоблар олишди.

Yangiliklar