ico

Telefon

Sizning ismingiz

Qachon qo'ng'iroq qilish kerak?

So'rov qoldiring, menejerimiz yaqin orada siz bilan bog'lanadi

Кадрлар тайёрлашда амалийот ва назария бирлашмоқда

img

Мамлакатимизда олий таълим муассасалари билан ишлаб чиқариш корхоналари ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш, илм-фан ва амалийот уйғунлигини таъминлаш борасида муҳим ишлар амалга оширилмоқда.

Навоий давлат университети ректори, профессор Мухиддин Калонов ҳамда Навоий вилоятининг йирик компанияларидан бири — "Zarafshan Golden Group" таъсисчиси Улуғбек Файзиев ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Жумладан, келгусида:

  • талабаларнинг ишлаб чиқариш амалийотини "Zarafshan Golden Group" корхоналарида ташкил этиш;

  • дуал таълим тизими асосида талабалар ва иш берувчилар ўртасида бевосита алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда кафедралар филиалларини очиш;

  • университет олимлари ва тадқиқотчиларининг илмий ишланмаларини ишлаб чиқаришга татбиқ этиш;

  • замонавий технологиялар асосида қўшма инновацион лойиҳаларни амалга ошириш

каби йўналишларда фаол ҳамкорлик режалаштирилган.

Yangiliklar