



Навоий шаҳрида жойлашган “ZARAFSHAN KIDS” ҳамда Қизилтепа туманида фаолият юритаётган “BOLALAR SAYYORASI” нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритаётган педагог-устозлар касб байрамлари билан табрикланди.
Жамоа аъзоларига компания таъсисчиси У.Файзиевнинг табриги етказилиб, фаол ва намуна кўрсатаётган ходимларга ташаккурномалар эълон қилинди.
Компания Ахборот хизмати