







Компанияга қарашли иссиқхоналар мажмуасида ўтқазилган помидор ва қулупнай кўчатлари ҳосилга кирмоқда. Туркия давлатидан таклиф этилган агроном мутахассислар ушбу мавсумда ҳам юқори сифатли ҳосил олиш учун кўчатларнинг меъёрда озиқланиши, ўсиши ва ривожланишини доимий назорат қилиб боришмоқда. Етиштирилган маҳсулотнинг аксар қисми бу йил ҳам экспортга йўналтирилиши режалаштирилиб, хорижий ҳамкорлар билан келишувлар имзоланган.
Компания таъсисчиси У.Файзиев мажмуада олиб борилаётган ишлар билан танишиб, юқори ҳосил олиш учун агрономик тадбирларни тўғри йўлга қуйиш юзасидан ўз тавсияларини берди.
Компания Ахборот хизмати