ico

Telefon

Sizning ismingiz

Qachon qo'ng'iroq qilish kerak?

So'rov qoldiring, menejerimiz yaqin orada siz bilan bog'lanadi

ИССИҚХОНАЛАРДА ИШ ҚИЗҒИН 

img

“ZARAFSHAN GOLDEN GROUP” компанияси таъсисчиси У.Файзиев вақти-вақти билан компания тасарруфидаги объектларда амалга оширилаётган ишлар, уларнинг фаолияти, ишчи-ходимларга яратилган шароитлар билан танишиб боради.
Шундай ўрганишлар иссиқхоналар мажмуасида ҳам ўтказилиб, у ерда олиб борилаётган ишлар, ҳосилни халқимиз дастурхонига етказиб бериш, хорижга экспорт қилиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Бунда барча агротехник чора-тадбирлар тўғри ва ўз вақтида бажарилиши, юқори ва сифатли ҳосил гарови эканлиги таъкидланди.
Шунингдек, мамлакатимизда аҳоли бандлиги сиёсатининг асосий устувор йўналишларидан бири аёллар бандлигини таъминлаш эканлигидан келиб чиқиб, ишчи-ходимларга ойлик-маошларини тўлаш, уларни овқатланишлари, ишга келиб-кетишлари учун транспорт хизмати ва бошқа шароитларини яхшилаш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

Компания Ахборот хизмати

Yangiliklar